Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида ёзишди

12:07 25 Октябр 2021 Жамият
562 0

Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Ахборот агентликлари иттифоқи (УНА-ОИС)нинг веб-сайтида  кеча Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган инглиз ва араб тилларида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, кеча, 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган  Президент сайлови жараёнлари батафсил ёритилган. «Якшанба куни эрта тонгда Ўзбекистонда Президент сайлови бошланди. 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчилар беш нафар номзод орасидан янги Президентни танлаш учун  овоз бераяпти», - дея қайд этилади нашрда.

Сайловларни кузатиш учун 971 халқаро кузатувчи, 20 га яқин халқаро ташкилотлар, жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва бошқалар иштирок этди.

«Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган сайловчилар учун 14-20 октябрь кунлари сайлов муддатидан аввал овоз бериш ўтказилган», - деб ёзади УНА-ОИС.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер