«Satellite» турнирининг биринчи кунги баҳслари якунланди

21:59 14 Октябр 2023 Спорт
668 0

Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича «Satellite» халқаро турнирига старт берилди.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Афсуски, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олмади.

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани Муҳаммад Юсуф Асранов қайд этди. У чорак финалгача етиб келди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

— Борна Споляр (Хорватия) олтин;
— Камал Миннот (Буюк Британия) кумуш;
— Реми Бруннер (Швейцария) бронза;
— Салим Хероуи (Жазоир) бронза.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?