Саноат роботлари бозорининг етакчилари номланди
Хитой коронавирус пандемияси туфайли саноат роботларини яратиш ва ундан фойдаланишда сезиларли ютуқларга эришди. Бу ҳақда The Wire China нашри хабар берди.
Журналистларнинг фикрича, Хитой саноат роботлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчисига айланди. Аввалроқ Халқаро робототехника федерацияси мамлакатда ҳар 10 минг ишчига 470 та робот тўғри келишини қайд этган эди.
Маълум бўлишича, 10 йил аввал Хитой саноат роботлари бозорида ортда қолаётган эди. Бироқ ҳозир бу мамлакат саноат етакчиларидан бири деб аталади. Мутахассисларнинг фикрича, ютуқ қисман давлат дастури билан боғлиқ. Шунингдек, коронавирус пандемияси ва етказиб бериш занжиридаги узилишлар Хитой саноатини ишлаб чиқаришга роботларни фаол жорий этишга мажбур қилди.
Хитой роботларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ хорижий корхоналарни ҳам фаол сотиб олмоқда. Энг машҳур мисол — 2016 йилдаги тўртта йирик робот ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Германиянинг Кuka компаниясининг Midea корпорацияси томонидан сотиб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг