Саммит доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқанд шаҳридаги саммит доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини икки давлат раҳбарларининг яқинда Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувида эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ҳукуматлари товар айирбошлашни кўпайтириш, иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни, шу жумладан ҳудудлар даражасида илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриши муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишиб олинди.
Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, олий даражадаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг