СамДУ ва Йилдирим Боязид университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

12:05 16 Май 2024 Жамият
67 0

Фото: Шавкат АКРАМОВ

Самарқанд давлат университети (СамДУ)га Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Али Cенгиз Кўсеоғлу бошчилигида делегация ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

СамДУ Ахборот хизмати хабарига кўра, мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорликнинг янги уфқлари муҳокама қилинди. Муҳандислик физикаси, ҳуқуқшунослик, табиий ва аниқ фанлар бўйича профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйишга келишилди. Учрашув сўнгида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?