Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби Суперлигадаги ҳакамликдан норози
20 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» клуби Жиззахда «Сўғдиёна» жамоаси билан куч синашди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Мазкур ўйиндан кейин «Динамо» ҳакамлик масаласи юзасидан Ўзбекистон профессионал футбол лигасига шикоят хати йўллади.
Қуйида самарқандликларнинг эътирозлари айнан қайси воқеаларга нисбатан эканлиги келтириб ўтилади:
• 3-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевнинг Иванович томонидан жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолиниши;
• 9-дақиқа: Санжар Қодирқуловнинг ҳакам томонидан огоҳлантирилиши;
• 11-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевга нисбатан ишлатилган қўполликка нисбатан бош ҳакамнинг қарори;
• 31-дақиқа: Франсиско Феррейра ҳамда Суҳроб Иззатов ўртасидаги курашга нисбатан бош ҳакамнинг реакцияси;
• 75-дақиқа: «Сўғдиёна» футболчиси Нодиржон Сойибовнинг майдондан четлатилмагани;
• 90+6-дақиқа: «Динамо» дарвозасига пенальти белгиланиши.
Лига мутахассислари ҳам мазкур вазиятларни ўрганиб чиққач, юқорида қайд этилган ҳолатларнинг айримларига нисбатан уларда ҳам саволлар пайдо бўлди. Эндиликда «Динамо» клубининг шикояти юзасидан ЎзФҲМ тушунтириш бериши талаб қилинади ва мазкур жавоб Лига саҳифасида эълон қилинади.
Лига ҳакамларни ўқитиш, уларни учрашувларга тайинлаш, ҳакамликни баҳолаш ва уларни жазолаш ваколатига эга эмас. Бироқ ҳакамларнинг учрашувларда фаолият олиб бориши билан боғлиқ барча харажатлар Лига томонидан қоплаб берилади. Шундан келиб чиқиб, клублар ҳакамликка нисбатан шикоят киритгач, ПФЛ уларга расмий тушунтириш беришни ЎзФҲМ раҳбариятидан талаб қилади.
Маълумот учун, айнан ушбу ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Динамо» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳакамликни танқид қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг