Самарқандга кириш вақтинча чекланади
ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тадбир жорий йилнинг 30 октябридан 14 ноябригача бўлиб ўтади, шу муносабат билан шаҳарда транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик шаҳарга фақат айрим кириш йўллари ёпилишини, тез ёрдам машиналари, ФВВ махсус техникалари ва тезкор хизматлар учун истисно тариқасида кириш очиқ бўлишини таъкидлаган.
Маълумотга кўра, мазкур давр мобайнида шаҳарга фақат махсус рухсатнома билан кириш мумкин бўлади. Транзит йўналишларда ҳаракатланувчи транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилган.
Ҳайдовчиларга махсус QR-кодли флаерлар тарқатилади — улар орқали айланма йўллар харитасини кўриш мумкин бўлади.
Идора фуқароларни саёҳатларни режалаштиришда ўзгаришларни ҳисобга олишга ва вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлишга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг