Самарқанддаги халқаро анжуман доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди

16:31 07 Сентябр 2023 Сиёсат
1561 0

Фото: «Халқ сўзи»

Халқаро конференциянинг ялпи сессияси дунё мамлакатлари олдида турган муҳим масала - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш, ечимларни муҳокама қилиш, шунингдек, аграр соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш ва ўзаро тажриба алмашишда алоҳида аҳамият касб этди.

Ялпи мажлисдан сўнг иштирокчилар “Буюк Ипак Йўли” халқаро туризм марказида жойлашган Эксро Марказда ташкил этилган мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувларини ўзида мужассам этган “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди. Меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилди. Анжуман қатнашчилари уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу кенг кўламли тадбирнинг айнан Ўзбекистонда ўтказилиши дунё жамоатчилигининг эътибори юртимизга, қадимий Самарқандга яна бир бор қаратилишига хизмат қилади.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Фото: Ҳасан Пайдоев, Юнус Бўриев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?