Самарқанддаги «дом»да 401 млн сўмлик газ талон-торож қилинди
Самарқанд шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида филиал комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари, Ўзенергоинспекция ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида шаҳарнинг Ибн Сино кўчасида қурилаётган «Ш. С. С.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилган. Маълум бўлишича, ушбу кўп қаватли уй таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига уланган ҳолда «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 401 миллион 680 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг