Самарқандда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми ўтказилмоқда
Самарқандда ЮНЕСКО, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми ўтказилмоқда.

Анъанавий форумда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатидан ёш етакчилар, мутахассислар ва экспертлар иштирок этмоқда. Тадбир доирасида глобал ёшлар сиёсати, маданий меросни асраш, барқарор ривожланиш ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.

Кеча иштирокчилар учун қадимий Регистон майдонида маданий саёҳат уюштирилди. Бу саёҳат нафақат тарих билан танишув, балки дунёнинг турли давлатларидан келган ёшлар ўртасида дўстлик, очиқ мулоқот ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Форумнинг маданий дастурлари доирасида “Silk Road Samarkand” туризм марказида “Бағрикенглик кемаси” номли концерт ташкил этилди. Унда турли мамлакатлардан келган ёш санъат усталари миллий, мумтоз ва классик мусиқа асарларини ижро этишди.

ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми “Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири” мавзусига бағишланиб, глобал ўзгаришлар жараёнида ёшларнинг фаол мавқейини кучайтиришни мақсад қилган. Мазкур форум доирасида маҳорат дарслари, тақдимотлар ва мулоқот сессиялари ҳам ташкил этилади.

Самарқандда ўтказилаётган анжуман ёшлар ўртасида маданий мулоқот ва ғоялар алмашинуви учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг