Самарқандда юк машинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетди

10:18 15 Май 2025 Жамият
155 0

Фото: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Самарқанд шаҳри Сартепо массивида юк машинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 14 май куни соат 20:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар Сартепо массивида юк автомашинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетган.

Шу сабабли Саъдий Шерозий, Гулистон, Ҳофиз Шерозий, Ботир Зокиров, Хўжасоат, Янгиқўрғон ҳамда Шодлик маҳаллаларида 15 май куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?