Самарқанд Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ўтказишга тайёр

Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”
Миллий давлатчилигимиз тарихида муҳим ўрин тутадиган Самарқанд бугун халқаро мулоқот майдонига айланиб бормоқда.
Сентябрь ойида илк бор Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммитидек кенг кўламдаги, йирик халқаро тадбирнинг муваффақиятли ўтказилгани барчага чексиз фахр ва ифтихор бағишлади. Саммитнинг юксак савияда, муваффақиятли ўтказилганини бугун дунё аҳли эътироф этмоқда. Ушбу тадбирдан кейин ҳам шаҳарда яна бир қатор халқаро форум ва анжуманлар, спорт мусобақалари ташкил этилди. Яна кўплаб нуфузли тадбирларга, делегациялар ташрифига ҳозирлик кўриляпти.
Хусусан, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозимки, мазкур нуфузли тадбир олдидан Самарқанд яна ҳам кўркам қиёфа касб этди.
Сентябрь ойида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити муносабати билан шаҳарда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди. Жумладан, йилига икки миллион сайёҳга хизмат кўрсатиш имкониятига эга “Буюк ипак йўли” халқаро туристик маркази фойдаланишга топширилиб, йигирмадан ортиқ янги меҳмонхона очилди. Шаҳарнинг Бўстонсарой, Ибн Сино, Рудакий, Беруний, Мирзо Улуғбек, Регистон, Даҳбет, Садриддин Айний, Уста Умар Жўрақулов сингари марказий кўчалар обод қилинди. Бу кўчалар атрофидаги турар жой ва бошқа объектлар ҳам миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида янгидан бунёд этилди.
Самарқанд халқаро аэропортининг ўзига хос кўринишдаги замонавий янги терминали, янги йўл ўтказгич ва кўприклар, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари қурилди.
Бугун ҳам шаҳар байрамлар оғушида. Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити олдидан ҳам Самарқанд шаҳар ҳудуди бўйлаб кўчалар, зиёратгоҳлар ва бошқа тарихий обидалар атрофи байрамона безатилди.
Қуйида Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарлик жараёнларидан фотолавҳа.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Фото: Хасан Пайдоев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг