Самарқандда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг янги тизими жорий этилмоқда
Самарқанд вилоятида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган янги тизимни жорий этиш белгиланган. Унга кўра, сув солиғидан тушган маблағлар тўлиқ туман сув таъминоти корхоналари ихтиёрига ўтказилиб, фақат ариқ ва каналларни бетонлаш ишларига йўналтирилади.
Мазкур тизим доирасида ҳар йили ўртача 1 минг километр тупроқ ариқ ва каналлар бетон қопламага ўтказилиши режалаштирилган. Бу эса сув йўқотишларини кескин камайтириш, сувдан унумли фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини барқарор сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Ана шу мақсадда Оқдарё туманида Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумида жами 30,4 километр канал ва ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган.

Айни кунларда «Бобур» ММТП ҳудудида жойлашган, 85 гектар аҳоли ҳамда фермер хўжаликларини сув билан таъминлаб келаётган «Яккабоғ» ариғининг 1 километр қисмида бетонлаштириш ишлари якунланди.
Бу каби ишлар Самарқанд вилоятининг барча туманларида изчил давом эттирилиб, сув таъминоти тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилмоқда.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг