Самарқандда қалбаки автомобиль мойларини ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.Р. ва бошқалар «Ўзбекистон 3-берк» кўчасидаги уйни ижарага олиб, ушбу бинода яширин цех ташкил қилган.
Мазкур яширин цехда «Felix», «Sibiria» ва «Rosdot» номли брендлар остида автомобиллар учун қалбаки мой, антифриз ва тормоз суюқликларини ишлаб чиқараётганликлари маълум бўлган.
Бундан ташқари, цехда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, 245 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг