Самарқандда ППХ инспектори ЙТҲ содир этди
Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида патруль-пост хизмати инспектори йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 октябрь куни соат 14:15 ларда Самарқанд вилояти ИИБ патруль-пост хизмати баталони инспектори «Nexia-3» русумли хизмат машинасида ўзининг хизмат ҳудудида Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиши давомида «Damas» русумли автомашинанинг орқа томонига бориб урилган.
Оқибатда «Damas» ўзидан олдинда турган «Damas-2» ҳамда «Lacetti» автотранспортлари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ туфайли патруль-пост хизмати инспектори ва «Damas» ҳайдовчиси жабрланган. Уларга тиббий муолажалар кўрсатилиб, жавоб берилган. Қайд этилишича, ҳодисанинг барча иштирокчилари ҳушёр ҳолатда бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг