Самарқандда Ўзбекистон—Туркия олий таълим муассасалари форуми ташкил этилади

12:59 09 Декабрь 2023 Сиёсат
259 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия Олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми бўлиб ўтади.

Форумда Туркия томонидан Олий таълим кенгаши раҳбарияти ва ушбу мамлакатнинг 40 дан зиёд етакчи университетлари ректорлари, Ўзбекистон томонидан эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши раҳбарияти ҳамда 40 дан зиёд нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Анжуманда муҳандислик-техника таълим йўналишларини устувор сифатида илгари суриш, магистратура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка дастурларини ташкил этиш бўйича икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 дан ортиқ битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон—Туркия олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми 2022 йил 9-10 июнь кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида ташкил этилган. Мазкур форум якунлари бўйича, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 45 та ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?