Самарқандда ноёб икки босқичли операция бир вақтда ўтказилди
Тиббиёт соҳасида ривожланишлар натижасида юртимизда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳам самарали ўтказиш мумкин бўлмоқда. Яқинда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари жажжи беморда бир вақтнинг ўзида икки мураккаб операция — кўкрак қафаси деформацияси ва юракдаги туғма нуқсонни бартараф этиш амалиётини муваффақиятли бажаришди.
Беморда кўкрак қафаси деформациясининг оғир шакли кузатилиб, у юракни 5 сантиметрдан зиёд босиб турган. Юракдаги туғма нуқсон сабаб биргаликдаги операция жуда хавфли саналган, бироқ амалиётсиз ҳам боланинг аҳволи оғирлашарди.
Беш соат давом этган жарроҳликда кардиожарроҳлар ва торакал хирурглар Ўзбекистон тиббиётида илк бор икки операцияни бирлаштирган ҳолда самарали амалга оширишди. Мутахассислар бу амалиёт болалар кардиожарроҳлигида янги босқич эканини таъкидлашди.
Онани йиллар давом этган хавотирдан озод этган ушбу муваффақиятли операция натижасида жажжи беморнинг аҳволи барқарорлашди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг