Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати қайд этилди

16:41 25 Май 2024 Жамият
568 0

Самарқанд вилоятининг икки туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.  Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди

Қайд этилишича, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Ф.М.» хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ч.Ф.» МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер