Самарқандда кўчада пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Самарқанд шаҳрида иккита БМW М5 ҳайдовчиси кўчада пойга уюштиргани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, улар шаҳар кўчаларида пойга уюштириб, қўпол қоидабузарликлар содир этган ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халал берган.
«Шаҳар ичида иккита М5 пойга ўйнадик, ўзимизнинг маҳалла Алишер Навоийда йиғилиш бўлди. Тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳозирги ҳолатимдан ўзимга хулоса чиқардим, қолган ҳайдовчиларга ҳам қоида бузишни тавсия бермайман», — деган қоидабузарлардан бири.
Иккинчи ҳайдовчи ҳам шаҳар кўчаларида турли манёврлар қилиб, қоидабузарликка йўл қўйганини тан олган.
Мазкур шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг