Самарқандда хорижий мамлакатлар кино кунлари давом этмоқда
Фото: Абдулазиз Йўлдошев / Халқ сўзи
Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида “Ипак йўли дурдонаси” ХIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида хорижий мамлакатлар кино кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Республикамиз ва хорижлик таниқли актёрлар, продюсер ва режиссёрлар ташриф буюрган кинофестиваль Беларусь киноижодкорларининг “Ўйинчи тақдири”, “Прантиш Вирвичнинг саргузаштлари”, “Қўпорувчи тақдири” фильмлари намойиши билан бошланди. Айниқса, режиссёр ва продюсер Дмитрий Астрахан томонидан суратга олинган “Қўпорувчи тақдири” фильми томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Дмитрий Астраханнинг айтишича, немис босқинчиларига қарши курашган қаҳрамонлар тақдири фильмнинг асосий мазмунини ташкил этади. Фильмни суратга олишда архив маълумотларидан кенг фойдаланиб, қаҳрамонлар образи яратилган.
Тадбир доирасида “Нурафшон” маданият саройи ва “Family Park” савдо-кўнгилочар марказидаги кинотеатрда фестиваль қатнашчилари билан ижодий учрашувлар ўтказилди.
Самарқандда хорижий мамлакатлар кино кунлари давом этмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг