Самарқандда йўловчи ташиш хизматлари яхшиланмоқда
Самарқандда аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш, жамоат транспорти етмаган ҳудудларни қамраб олиш мақсадида яна 10 та янги автобус сотиб олинди.
Ушбу автобуслар Хитойнинг етакчи заводларида ишлаб чиқарилган бўлиб, 70 нафар йўловчи сиғимига эга ва тўлиқ замонавий стандартлар асосида жиҳозланган.

Янги автобусларнинг йўналишларга чиқарилиши натижасида корхона томонидан қўшимча 20 та иш ўрни яратилди.
Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаш орқали йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар шаҳар автобус парки яна қўшимча транспортлар билан тўлдирилиши режалаштирилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг