Самарқандда илк бор спина бифида бўйича ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Яқинда янгидан қурилган замонавий бинода фаолият бошлаган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида Туркиядан келган мутахассислар иштирокида тўрт кун давомида аҳоли учун турли йўналишлар бўйича бепул тиббий кўриклар ўтказилди.
Марказ ташаббуси билан спина бифида ҳамда оғир нейрал нуқсонларга эга бўлган икки нафар чақалоқда ноёб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.
Маълумки, спина бифида — ҳомила умуртқа поғонасининг тўлиқ ёпилмаслиги натижасида келиб чиқадиган туғма нуқсон ҳисобланади. Ушбу хасталикни чақалоқ туғилган илк кунларда жарроҳлик йўли билан бартараф этиш мумкин. Шу пайтга қадар мамлакатимизда бундай мураккаб жарроҳлик амалиёти амалиётга жорий этилмаган эди.

Мазкур жарроҳлик амалиётларига марказ ҳамда хорижий тиббий муассасалар ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумлари доирасида Германия ва Швейцарияда малакасини оширган, айни пайтда Туркиянинг йирик тиббиёт муассасаларидан бирида фаолият юритаётган таниқли нейрохирург Иброҳим Алатас жалб этилди.
Жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилиб, келгусида бундай амалиётларни доимий равишда амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг