Самарқандда илғор механика бўйича халқаро семинар бошланди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Илғор механика: тузилмалар, материаллар, трибология” мавзусида халқаро семинар иш бошлади.
Анжуманда Германия, Буюк Британия, Россия, Беларус, Хитой, Япония, Арманистон, Дания, Франция, Италия, Қозоғистон, Болгария, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Финляндия, Словения, Сербия, Польша каби кўплаб давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларидан олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Семинарни Берлин техника университети профессори Валентин Попов очиб берди. СамДУ ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, фан арбоби Рустам Холмуродов ўз табрик сўзида халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболлари ҳақида тўхталди.
Конференцияда техник ва биологик тизимларнинг механик ҳамда трибологик хусусиятлари, деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси, структуравий механика ва трибология материалшунослиги каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
“Асосий мақсад – Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда механика соҳасида амалга оширилаётган тадқиқотларни мувофиқлаштириш, долзарб муаммоларни ўрганиш ва иқтидорли ёшларни истиқболли йўналишларга жалб этишдан иборат”, дейилади тадбир ташкилотчилари баёнотида.

Анжуманнинг илк кунида Хитой, Буюк Британия, Словения, Япония ва АҚШдан нуфузли олимлар маъруза қилди. Маърузалардан сўнг савол-жавоб ва мунозаралар ҳам ташкил этилди.
Конференцияда ёш олимлар, докторантлар ва талабалар ҳам ўз тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмалари билан иштирок этмоқда.
Халқаро семинар 26 сентябргача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг