Самарқандда «East Cup and Olympic Stars» халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича «East Cup and Olympic Stars» халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди.
Турнирда Беларусь, Испания, Россия, Молдова, Туркия, Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси каби 12 та давлатдан келган 452 нафар маҳоратли гимнастикачи иштирок этди.

Гран-при мусобақаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Спорт вазирлиги, Халқаро спорт клублари ассоциацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қизлар яккалик ва гуруҳ дастурларида кўпкураш ҳамда ҳалқа, тўп, булава ва тасма каби предметлар билан машқ бажариш бўйича ўзаро беллашмоқда. Уларнинг ҳар бир чиқиши халқаро мутахассислар томонидан баҳоланмоқда.

Мусобақада 200 нафарга яқин ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи ҳам иштирок этмоқда. Бу эса истеъдодли ёш спортчиларни терма жамоаларга саралаш, уларни Осиё ва жаҳон чемпионатларига тайёрлаш учун муҳим имконият яратади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг