Самарқандда болани калтаклаган боғча мудираси ишдан олиниши маълум қилинди

10:50 19 Январь 2021 Жамият
1364 0

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13 МТМ мудирасининг «меҳнат шартномаси» боғча тарбияланувчисини калтаклагани учун бекор қилинади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, воқеа куни гуруҳ тарбиячиси соат 12:20 да ишга келган ва бола калтакланган вақтда ишда бўлмаган.

Боғча тарбияланувчисининг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви хулосаси ва экспертиза жавоби олинганидан сўнг, якуний ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.

Ўрганишлар жараёнида боғча директорининг юраги хуруж қилганлиги ва тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан шифохонага олиб кетилганлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?