Самарқандда болалар ўғирлаб кетилгани акс этган видео тарқалди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида номаълум шахслар уч нафар болани ўғирлаб кетгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи М.Ш. ва И.Х. 2014 йилда турмуш қурган ва 2023 йилнинг май ойига қадар бирга яшашган. Улар бирга яшаган даври мобайнида 3 нафар фарзандли бўлган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллация инстанциясининг 2024 йил 8-октябрь кунидаги ажримига кўра, даъвогар И.Х. (болаларнинг онаси)нинг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар М.Ш. (болаларнинг отаси) қарамоғида бўлган болалар онасининг тарбиясига олиб берилиши белгиланган. Бироқ жавобгар суд қарорини бажармасдан, фарзандларини онасига бермасдан келган.
2025 йилнинг 8 июнь куни болаларнинг тоғаси синглисининг илтимосига кўра 2015 йилда ва 2016 йилда туғилган жиянларини Самарқанд шаҳар Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудида «Nexia-2» русумли автомашинага ўтқазиб, онаси га олиб бориб топширган.
Шундан сўнг, болаларнинг отаси ариза билан мурожаат қилиб, фарзандларини олиб кетган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг