Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Иштихон туманида жорий йилнинг 6-11 январь кунлари спортнинг бокс тури бўйича U 17-18 қизлар ва U 15-16 ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 14 та жамоадан 225 нафар боксчи қиз совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Унда чарм қўлқоп усталари 13 та вазн тоифаси бўйича беллашди.
Юқори савияда ташкил этилган мусобақа натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти бокс жамоаси 1-ўрин, Фарғона вилояти терма жамоаси 2-ўрин ва Тошкент шаҳри жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят бокс федерацияси раиси Я. Мирзараҳимов ва вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ш. Рўзиев 2023 йил 24 ноябрь ва 4 декабрь кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Севара Маматова ҳамда кумуш медаль соҳиби Мафтуна Мусурмоновага вилоят ҳокимининг “Ташаккурномаси” ва қимматбаҳо совғалари топширишди.
Шунингдек, турнир ғолиб ва совриндорлари медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг