Самарқандда бир неча киши заҳарланишдан вафот этди
Ижтимоий тармоқларда 13 киши қўлбола ароқ туфайли заҳарлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирган.
Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 11 январь куни Самарқанд шаҳрида 5 киши заҳарланишдан вафот этган. Марҳумлар шаҳарнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т.лар бўлишган.
Заҳарланганларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, яна бири эса шифохонада вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг