Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур воқеа юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилган. Дастлабки маълумотга кўра, Сирдарё вилоятида яшовчи О.Ж. (аёл) ўзининг 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида қолдириб, ўзи воқеа жойидан яширинган.
Ҳозирда аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Бола эса тумандаги (гўдаклар учун) болалар уйига жойлаштирилган.
«Ўзининг ота-оналик вазифасини суиистеъмол қилган тарзда фарзандига ғамхўрлик кўрсатмаслик — болага нисбатан зўравонликнинг шакли ҳисобланади. Айрим фуқароларнинг ўз фарзандига нисбатан содир этаётган бундай ҳаракатлари қонун доирасида жавобгарликка асос бўлади. Ҳар бир бола қонун ва давлат ҳимоясидадир», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади», дейилган муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг