Самарқандда 926 миллион сўмлик газ ўғирлаган хонадон фош қилинди
Самарқанд вилоятида табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унга кўра, вилоятнинг Пастдарғом туманида газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, туманнинг «Найман» МФЙда ўтказилган хатлов вақтида фуқаро Э.С. ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, газ ҳисоблаш ускунасидан олдин резина шланг орқали яширин тармоқ тортган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 926 миллион 322 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг