Самарқандда 3,5 минг гектардан ортиқ ҳудуд ободонлаштирилмоқда

11:37 12 Ноябрь 2025 Жамият
170 0

Самарқанд вилоятида 15 октябрдан буён давом этаётган тозалик ва озодалик ойлиги доирасида энг чекка ҳудудларгача ободонлаштириш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. Маҳалла ва қишлоқлар, таълим муассасалари, кўчалар ҳамда аҳоли турар жойлари ҳудудларида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳолининг фаол иштирокида маҳаллаларда санитар ҳолатни яхшилаш, атроф-муҳитни тозалаш, йўллар ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, кўчат ва гуллар экиш ишлари изчил давом этмоқда.

Хусусан, Қўшработ туманидаги Юқори Сарой маҳалласида йўл четида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, атроф ҳудуд ободонлаштирилди.

— Тозалик ва озодалик ойлиги доирасида бугунги кунда вилоятдаги 1081 та маҳаллада 3518 гектар майдон ободонлаштирилмоқда, — дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси масъул ходими Аловуддин Лапасов. — Шунингдек, 777 минг тонна маиший ва қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиш, 1,3 километр ариқ ва лотокларни тозалаш, 1570 дан зиёд қабристон, 130 га яқин зиёратгоҳ ва 330 дан ортиқ боғларни ободонлаштириш, қарийб 13 мингга яқин кўча, 400 дан ортиқ спорт майдончаси ва 301 минг 639 та хонадон тартибга келтирилмоқда.

Қарийб 13 мингта кўча, 400 дан зиёд спорт майдончаси ҳамда 301 минг 639 та хонадон ободонлаштирилди.

Шунингдек, ойлик доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 4677 та оила ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер