Самарқандда 3 млрд сўмлик газни ўғирлаган корхона аниқланди
Видеодан кадр
Самарқандда корхона 3 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ва «Ўзенергоинспекция» ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда шаҳарнинг «Фарҳод» қўрғонида жойлашган «G.F.E.» МЖЧга қарашли корхонада истеъмолчи табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан уланиб, «зангори ёқилғи»дан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисобланган. Қайд этилишича, корхона газ таъминоти филиалига 3 миллиард 84 миллион сўмлик зарар етказган.
Шу каби ҳолатлардан яна бири Фарғона вилоятнинг Қува тумани «Янги ҳаёт» МФЙда жойлашган оилавий шифокорлик пунктида ҳам аниқланган. Ўрганишлар давомида мазкур муассаса газ ҳисоблагичининг бир марталик тамғаси қасддан бузилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётган маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 231 миллион 198 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Яна бир ҳолатда Қўқон шаҳар «Тараққиёт» МФЙда истиқомат қилувчи С.У. ўз хонадонидаги корхонада газ тармоғига тегишли ҳужжатларсиз, ҳисоблагичдан ташқари уланиб, табиий газдан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича ҳам қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган ва 760 миллион 317 минг сўмлик зарар қайд этилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг