Самарқандда 20 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Самарқанд шаҳри Мирзо Бедил маҳалласида яшаган 20 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 да содир бўлган. 2005 йилда Иштихон туманида туғилган М.С. бувисининг уйи деразасидан (9-қават) ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган. Маълум бўлишича, қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, марҳум М.С.нинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Унинг телефони ўрганиш учун Киберхавфсизлик марказига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг