Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июнь куни Самарқанд шаҳар «Галаосиё» маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Унда вилоятнинг Ургут туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро 35 ёшли таниши билан бирга 1 кг гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга 10 минг долларга сотаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг