Самарқанд вилоятида 5 та катта хум топилди
Самарқанд археология институти ва Италиянинг Неапол университети иштирокидаги халқаро қўшма экспедиция Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Чандир қишлоғи «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қўйтепа» археология ёдгорлигида қазув тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Қазув ишлари ёдгорликнинг шимолий қисмидаги узун йўлагида олиб борилмоқда. Тадқиқотчилар томонидан йўлак бўйлаб жойлашган 5 дона катта хум идиши борлиги аниқланди. Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган.
Ўтган йили тадқиқотчилар шу каби 4 та хумни топган эдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг