Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали маълум қилди.
Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислик қилади.
Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қилади.
Маълумот учун, тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинганди. Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб оладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг