Самарқандда ер усти метроси қурилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ўзгаришлар Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш, туризм салоҳиятини кенгайтириш ва ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қарорга кўра, Самарқанд тумани ҳудудидан 170 гектар ва Оқдарё тумани ҳудудидан 243 гектар майдон Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади. Мазкур ўзгаришлар шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш ва туризм соҳасини ривожлантиришни мақсад қилган. Шунингдек, бу ҳудудларда замонавий бизнес ва молиявий инфратузилмалар барпо этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, 2023–2030 йилларда «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар-жойлар мажмуаси ташкил этилади. Ушбу ҳудудда 254 та кўп қаватли уй-жойлар, 19 та ишбилармонлик ва бизнес марказлари, 50 та ижтимоий объектлар ва 89 та савдо ҳамда кўнгилочар комплекслар барпо этилади. Шунингдек, тарихий шаҳарча ҳам яратилади.
Янги лойиҳалар доирасида 112 км ички йўллар, вело ва пиёдалар йўлаклари, 6 км ер усти метро йўли, 2 та катта кўприк ва 7,2 км ички коммуникация учун тоннел қурилади. Қолаверса, 180 км ирригация қувурлари ҳамда 14 км канал ва бошқа суғориш иншоотлари барпо этилади.
Депутатлар томонидан билдирилган фикрларга кўра, бу ўзгаришлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, бу ҳудуддаги транспорт ва коммуникация тармоқлари янада замонавийлаштирилади.
Мажлисда мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди ва қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг