Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Туркиянинг Памуккале университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

23:33 24 Январь 2024 Жамият
377 0

Фото: СамДТУ матбуот хизмати

Яқинда Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университети томонидан ташкиллаштирилган “Халқаро термал саломатлик туризм форуми” бўлиб ўтди.

Амалдаги ва муваффақиятли қўлланилиш мисолларини баҳам кўришга қаратилган халқаро термал Соғлиқни сақлаш туризм форуми сектор муаммоларига инновацион ва барқарор ечимлар ишлаб чиқарадиган ва тармоқ ҳамкорлиги учун кенг қамровли платформа яратадиган муҳитни тақдим этди. Термал соғлиқни сақлаш туризми соҳасидаги сўнгги ишланмаларни алмашиш, тажриба ўтказиш ва келажакдаги ҳамкорлик қилиш имконини берди.

Халқаро форумда жаҳоннинг бир қанча мамлакатларининг соғлиқни сақлаш муассасалари қатори Самарқанд давлат тиббиёт университети вакиллари ҳам иштирок этди.

Форум доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жамоат саломатлиги техникумлари ва академик лицей бўйича проректори Азиз Кубаев ҳамда Памуккале университети ректори, профессор, Аҳмед Кутлуҳон билан учрашув ташкил этилиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларига қаратилган меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра келгусида икки муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларини юритишни ташкил этиш, магистр ва клиник ординаторларнинг академик мобиллик ўташ дастурларини амалга ошириш, таълим жараёнларини ташкил этишда ўзаро ҳамкорликда ишлашга келишилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Памуккале университети 1957 йилда Денизли шаҳрида дастлаб оддий мактаб сифатида ташкил этилган бўлиб, кейинчалик катта таълим университетига айланган. У Туркиянинг энг таниқли давлат университетларидан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда олийгоҳда 45000 нафар талаба таҳсил олмоқда ва 1400 резидент фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер