Саида Мирзиёева Татаристон раҳбари билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари ўртасидаги жадал савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.


«Халқларимизнинг тарихий яқинлиги ва маданиятлар муштараклигига асосланган гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор қаратдик. Ўзбекистонда энг кўп сонли татар диаспораси истиқомат қилмоқда. Татаристон эса Россияда таълим соҳасидаги асосий ҳамкорларимиздан бири ҳисобланади — бу ерда 3,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда», деб ёзди Саида Мирзиёева.


Президент администрацияси раҳбари Татаристон Раисига самимий қабул ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик изҳор қилиб, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланиши ва мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг