Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бўлди
Саида Мирзиёева кеча, 17 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бўлди. Президент администрацияси раҳбари Самарқанддан Ургут вокзалигача янги темир йўл орқали борди.

Ташриф давомида янги темир йўл Ургутда эркин иқтисодий зона шаклланиши, тадбиркорлар, йўловчилар учун масофа ва харажатларни қисқартиришга хизмат қиладиган муҳим инфратузилма бўлиши айтилди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида савдо, логистика ва тиббиёт марказларини ташкил этиш лойиҳаси билан танишиб, ҳудудни транзит нуқтадан иқтисодий фаолият марказига айлантириш асосий мақсад эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, янги логистика маркази кунига 100 тагача юк автомобилига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Бу ерда логистика фақат ташиш эмас, балки маҳсулот қийматини оширувчи босқич сифатида кўрилмоқда. Божхона жараёнларида бюрократия қисқариб, тезлик ва шаффофлик оширилади.

Диагностика марказида 200 нафар бемор, савдо марказида эса 800 нафар тадбиркор учун шароитлар яратилади. Бу орқали Тожикистон фуқаролари ҳам паспорт назорати, ортиқча ҳужжат ва навбатларсиз савдо қилишлари, тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Одамлар учун қулайлик ошади ва иқтисодий алоқалар янада кучаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг