Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди
Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Администрация раҳбари ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.
Мирзиёеванинг ёзишича, суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтган. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётганини қайд этилган. 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлгани таъкидланган.
Суҳбат давомида парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболларига эътибор қаратилган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман», деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг