Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Остонада Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёеванинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашув давомида минтақавий ва халқаро кун тартиби атрофлича муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ахборот-мафкура, маданий-гуманитар, таълим ва ёшлар сиёсати соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
«Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги очиқ, ишончли ва дўстона мулоқот мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда беқиёс аҳамиятга эга экани таъкидланди», деб ёзади Президент ёрдамчиси.
Оқўрда матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг иттифоқчи ва стратегик характерини қайд этиб, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун Президент маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаган.
Президент, шунингдек, Остонада «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари ўтказилишини қўллаб-қувватлади ва бу каби тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим лигини қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг