Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Президент Администрацияси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини, шунингдек, банк кўмагида ирригация ва «яшил» иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини алоҳида қайд этиш лозимлигини таъкидлади.
«Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашганимдан хурсандман. Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган «Women in Business» ва «Youth in Business» дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз», — дейди Саида Мирзиёева.
Мазкур учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилди.
«Ишончим комилки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилади», — деди Президент Администрацияси раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг