Саида Мирзиёева Абу-Дабида «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.


«Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этганим мен учун улкан Шараф.
Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бу чиндан ҳам бебаҳо ва илҳомбахш тажриба бўлди», — дейди Саида Мирзиёева.


Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари инсоний биродарлик сўзларда эмас, балки кундалик амалларда — ҳар бир инсоннинг қадр-қимматига ҳурматда, эътиборда ва ғамхўрлик қилишда намоён бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаган.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг