Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг