Сабина Бобоқуловадан Олтиной Сотимбоевагача: Ўзбекистон боксчи қизлари жаҳон чемпионатига йўл олишди

8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз аъзолари жаҳон биринчилиги учун курашиш мақсадида Сербияга жўнаб кетишди.
Қайд этилишича, терма жамоамизнинг мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар таркибини аниқлади. Тажрибали мураббий Элшод Расулов бошчилигидаги жамоа таркибидан 12 нафар боксчи жой олди. Улар турли вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади ва юқори натижаларга эришиш учун рингга чиқишади.
Жамоа таркибидан -48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова, -50 кгда Сабина Бобоқулова, -52 кгда Феруза Казакова ва -54 кгда Азиза Ёқубова жой олган. -57 кгда Нигина Ўктамова, -60 кгда Ситора Турдибекова, -63 кгда Одинахон Исмоилова, -66 кгда эса Навбаҳор Ҳамидова иштирок этади.
Шунингдек, -70 кг вазн тоифасида Ойша Тоирова, -75 кгда Азиза Зокирова, -81 кгда Соҳиба Рўзметова ҳамда +81 кг вазн тоифасида Олтиной Сотимбоева жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Ушбу спортчилар ўз кучларини синаб кўриш ва халқаро майдонда юқори натижаларга эришиш учун тайёргарлик кўриб келишган.
Ўзбекистон боксчи қизлари олдинги йилларда халқаро майдонларда ўзларини кўрсатиб келишган. Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам улар ўз маҳоратларини намойиш этиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қилишади. Чемпионатда иштирок этаётган боксчиларимизга омад тилаймиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг