Рус генералини портлатиб юборишда Ўзбекистон фуқароси гумонланиб қўлга олинди

Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олган. У 17 декабр куни Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг ўлдирилишида айбланяпти. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди
«У Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлда ясалган портловчи мосламани Игор Кириллов яшаган турар жой биносига кираверишида турган электр скутерига қўйган. Ҳарбий хизматчининг яшаш жойини кузатиш мақсадида у автомашина ижарага олиб, у ерда видеокузатув камерасини ўрнатган. Ушбу камерадан олинган кадрлар Днепр шаҳридаги теракт ташкилотчиларига онлайн тарзда узатиб турилган. Ҳарбий эшикдан чиқиб кетаётгани ҳақида видеосигнал олинганидан кейин портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган», — дейилади Россия тергов қўмитаси баёнотида.
Рус ОАВининг иддаосига кўра, қотиллик содир этган Ўзбекистон фуқаросига Украина махсус хизматлари томонидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ва Европа иттифоқига чиқиш ваъда қилинган.
Қотилликда гумонланган ўзбекистонлик эркак Москва вилояти Балашиха туманидаги Черное қишлоғида қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг