Рус аскарлари ўз шерикларини ўлдирмоқда

Украина разведка дронларидан олинган кадрларда Рус аскарлари ярадор сафдошларини отиб ўлдирганини кўриш мумкин. Бу ҳақида «BILD» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирлардан бирида ярадор рус аскари хандақда ётгани, у боши ва қўлларини қимирлатаётгани тасвирланган. Бошқа бир шериги эса унинг олдига келиб, кўздан кечириб, учта зарба билан бош қисмига жиддий зарар етказади ҳамда йўлида давом этади.
Шунга ўхшаш яна бир видеотасвир 2024 йилнинг июнь ойида ҳам эълон қилинган эди. Унда уч нафар рус аскари камикадзе дрони ҳужумига учраган. Улардан бири жароҳат олиб, ерга йиқилиб тушганда, унинг орқасидан югураётган аскар шунчаки ярадорнинг бошига ўқ узади ва йўлида давом этади. Бошқа бир видеода секин юраётган ярадор Рус аскарини ёнидаги бошқа бир шериги отиб ташлаганини кўриш мумкин. Бундай кадрлар 2024 йил октябрь ва 2025 йил март ойларида ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.
«BILD» нашри ҳарбий шарҳловчиси Жулиан Репкенинг сўзларига кўра, бундай қотилликларнинг сабаби Россия қуролли кучларининг ҳужумкор отрядларида эвакуация хизмати мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг