Руминияда прокурорлар ва судьялар иш ташлашга чиқди
Архив фото
Бухарест трибуналининг прокурорлари ва Руминиянинг бир қатор судлари пенсия ислоҳотига қарши иш ташлашди. Таъкидланишича, янги ислоҳотда судьялар кечроқ пенсияга чиқиши ва камроқ пенсия олиши назарда тутилган, дея хабар бермоқда «Hotvews» портали.
Прокурорлар ва судьяларнинг норозилигига махсус пенсиялар тўғрисидаги қонунга таъсир кўрсатадиган янги ҳукумат ислоҳоти сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда қонун судьяларга 48 ёшда, 25 йиллик иш стажи билан нафақага чиқишга рухсат беради. Бу ёш 65га оширилади ва эрта пенсияга фақат 35 йиллик хизмат стажига эга бўлганлар чиқа олади. Бу ташқари ислоҳотда пенсия миқдорини ўзгартириш ҳам назарда тутилган. Унга кўра, нафақа миқдори пенсияга чиқишдан олдинги охирги ой учун соф даромаднинг 70 фоизидан ошмаслиги керак. Бунгача судьялар солиқлар ушлаб қолинмаган охирги иш ҳақи миқдорининг 80 фоизини олишлари мумкин эди. Лойиҳага кўра, ислоҳот 1 октябрдан кучга кириши керак.
«Бухарест трибуналининг прокурорлари 26 август, сешанба куни тинчлик судьялари учун махсус пенсиялар лойиҳаси қайтариб олинмагунча ўз фаолиятини «номаълум муддатга» тўхтатиб қўйишини эълон қилди. Шу билан бирга, мамлакатнинг бир қатор судлари ўз фаолиятини тўхтатиб қўйганини эълон қилишди, профилактика чораларига оид ишлар бундан мустасно», дейилади манбада.
27 августдан бошлаб Бухарест, Бакау, Иаси ва Алба Юлия апелляция судлари иш ташлашга қўшилиши кутилмоқда.
Руминия Олий Магистратура Кенгашининг хабар беришича, шу кунларда судьялар ва прокурорларнинг ишлаган йиллари учун пенсияларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳамда одил судловлар мақомини ва судлар мустақиллигини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш мақсадида умумий йиғилишлар ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг