Россия—Украина урушининг 913-кунги тафсилотлари
Якшанба куни Россиянинг Чернигов, Суми, Харков ва Донецк ҳудудларига ракета ҳамда учувчисиз ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлиб, 37 киши жароҳатланди. Шулар ичида «Reuters» ахборот агентлигининг хавфсизлик маслаҳатчиси ҳалок бўлиб, нашрнинг икки нафар журналисти жароҳат олган.
Россия расмийларининг айтишича, Украинанинг Россия чегара ҳудудларига қилган ҳужумларида 6 фуқаро ҳалок бўлган. Украина Президенти Владимир Зеленскийга кўра, Украина кучлари Россиянинг Курск вилоятида 3 кмгача силжиб, у ерда яна иккита аҳоли пунктини ўз назоратига олган. Украина Белорус кучлари ва техникаси Гомел минтақасида жойлаштирилганлигига жавобан танклар ва артиллерияларини қайтариб олишга чақирди.
Зеленскийнинг айтишича, Саудия Арабистони, Қатар, Туркия ва Швейцария билан тинчлик бўйича иккинчи саммит бўйича музокаралар давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги Курск вилоятига кўпроқ ракета ва артиллерия юбормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг